Кураш бўйича I Жаҳон ҳарбий челленжи
🗓 2026 йилнинг 10–15 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Кураш спорти тарихида илк бор Халқаро ҳарбий спорт кенгашининг I Жаҳон ҳарбий челленжи (1st CISM World Military Kurash Challenge) мусобақаси бўлиб ўтади.
🇺🇿 Халқаро ҳарбий спорт кенгаши ва Халқаро Кураш ассоциацияси тақвимига киритилган мазкур мусобақада фақат амалдаги ҳарбий хизматчилар ва қуролли кучлар органлари ходимлари иштирок этади.
❗️Беллашувлар эркаклар ўртасида 8 та (-60 kg, -66 kg, -73 kg, -81 kg, -90 kg, -100 kg, -120 kg, +120 kg), аёллар ўртасида 5 та (-52 kg, -57 kg, -63 kg, -70 kg, +70 kg), жами 13 та вазн тоифасида ташкил этилади.
🖥Айни вақтда иштирокчи давлатларни рўйхатдан ўтказиш жараёни давом этмоқда.